Истанбулда қалбаки спиртли ичимликдан заҳарланган яна тўрт нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

bursahakimiyet.com.tr сайти фотосурати

Туркияда қалбаки спиртли ичимликлар ичиш оқибатида ҳалок бўлган ўзбекистонликлар сони 14 нафарга етди. Яна уч нафар ватандош оғир аҳволда, деб хабар беради Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консуллиги.

17 январь ҳолатига кўра, сўнгги беш кун ичида Истанбулда 88 киши қалбаки ароқдан заҳарланган, улардан 37 нафари вафот этган. Қурбонлар орасида маҳаллий аҳоли ҳам, хорижликлар ҳам бор. Аввалроқ Туркманистоннинг етти нафар фуқароси ҳалок бўлгани хабар қилинганди. Яна 27 нафар заҳарланган киши реанимацияда.

Туркия полицияси Туркманистоннинг икки фуқароси Агажан О. ва Амангули Д.ни Ziya Gökalp ҳудудида спиртли ичимликларни сотганликда гумон қилган. Улар ўз маҳсулотини яшаш жойидан унча узоқ бўлмаган хонадонда ишлаб чиқаргани аниқланган. Расмийлар нафақат уларни, балки яна етти кишини ҳибсга ҳам олган. Уч нафари сўроқдан кейин қўйиб юборилган, олти нафари бўйича тергов давом этмоқда.

Туркиянинг ҳуқуқ-тартибот идоралари 32,8 минг литрдан ортиқ контрафакт метил ва этил спиртини мусодара қилган. Қалбаки алкогол маҳсулотларини сотган 63 та корхона лицензиялари бекор қилинган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ