Чиқиндилар бўйича кўрсатилган хизматлардан қарздорлар июнь ойидан бошлаб электр энергиясига тўлов қилолмайди

uza.uz сайти фотосурати

Ўзбекистонда 2025 йил 8 июндан бошлаб қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш ва олиб кетиш хизматларидан қарздор истеъмолчилар учун электр энергияси учун тўловлар бўйича чекловлар жорий этилади. Тегишли қонунни мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев 7 март куни имзолади.

Қарздорларга беш кун ичида қарзини тўламаса, электр энергияси учун тўлов блокланиши ҳақида SMS-хабар юборилади. Қарз тўлангандан сўнг, чеклов автоматик равишда олиб ташланади.

Чиқинди хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар ҳисоб-китобларнинг тўғрилиги учун жавобгар бўладилар ва бузилиш ҳолатларида етказилган зарарни қоплашлари шарт.

ℹ️ 2024 йил январь ойидан Ўзбекистонда чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги Президент қарори амалга оширилмоқда, унда чиқиндиларни ташиш хизматларидан қарзи борлар учун электр энергияси тўловларини чеклаш назарда тутилган. 2024 йил 1 июнидан бошлаб Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларида олти ой ва ундан ортиқ муддатга қарзи бўлган абонентлар учун мазкур чора жорий этилди. 2024 йил ноябрь ойидан бошлаб чеклов мамлакатнинг барча аҳоли пунктларига татбиқ этилди ва уч ой давомида қарзлар тўланмаган тақдирда қўлланилади. 2025 йилнинг 1 январидан эътиборан республиканинг барча ҳудудида чиқинди хизматлари бўйича 1 ойлик қарздорлик учун электр энергиясига тўловни амалга оширишда чекловлар ўрнатилади.

«Оддий айтганда, ахлат учун пул тўламаган қоронғида ўтиради», — дея ҳулоса қилади Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ