Остонадан Қозон, Шеки ва Ўш орқали Хивагача

Тўққиз йил ичида қайси шаҳарлар «туркийлар дунёсининг маданий пойтахти» деб танлангани ҳақида

Халқаро турк маданияти ташкилоти (ТЮРКСОЙ) 2020 йилда Хива шаҳрини «туркийлар дунёсининг маданий пойтахти» деб эълон қилди. Ўтган йили ушбу мақом Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига берилганди. 2012 йилдан бери тўққиста шаҳар шундай шарафли номга эга бўлган. «Фарғона» машкур шаҳарларни бир қатор эслашга қарор қилди.



Суратлар Ken and Nyetta, Hylgeriak, Sinan Sahin, Hergit, MarinkaGal, A. Savin, Matti Blume ва Dost Wikipedia.org сайтига мансубдир.

ТЮРКСОЙ — туркий тилли давлатларни бирлаштирувчи халқаро ташкилотдир. Унинг бош мақсади туркий халқларнинг бой маданий меросини сақлаб қолиш, уни ривожлантирган ҳолда келажак авлодга етказиб беришдан иборатдир. Ташкилот 1993 йили 12 июлда ташкил топган бўлиб, унга Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Туркманистон ва Ўзбекистон аъзодир. Мазкур ташкилотнинг бош қароргоҳи Туркиянинг Анқара шаҳрида жойлашган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди

  • Ўзбекистондаги сиёсий партиялар парламент сайловларида илгари сураётган дастурларини тақдим этди