Бундан ўн йил олдин, 10 дан 11 июнга ўтар кечаси Қирғизистон жанубида миллий низо бошланди ва у беш кун давом этди. Ўн минглаб ўзбек қочқинлари қўшни Ўзбекистонга қочиб ўтдилар ва у ерда вақтинча паноҳ топдилар. «Фарғона» ўша фожиавий кунлар акс этган фотосуратларни чоп этади.
Жабрланганлар борасида келтирилган рақамлар бир-биридан фарқ қилади. Республика жанубида 2010 йил июнь ойида рўй берган фожиа сабабларини ҳар томонлама ўрганган миллий комиссия 426 та одам ўлганини эълон қилди, 381 та мурданинг кимлиги аниқланган. Ўлганларнинг кўпчилиги ўзбеклар эди (276), 105 тасини қирғизлар, иккитасини бошқа миллатга мансуб одамлар такшил этганди. 1925 нафар одам тан жароҳатини олган (улардан 925 таси қурол ўқидан яраланган).
2015 йили оммавий ахборот воситаларида ўлганлар тўғрисида расмий хабар берилди. Унга кўра, Ўш воқеаларида 446 та одам ўлган. 2012 йили Қирғизистон Бош прокуратураси 417 рақамини келтирган, Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги 414 та одам ўлганини, Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса 418 нафар қурбон бўлганини қайд этганди.
Ҳуқуқ ҳимояси ташкилотларининг (ҲҲТ) маълумотларига кўра, 1755 та уй соҳиблари уйларининг вайрон бўлганини айтган, 1721 та уй ёқиб юборилган. Кўпчилик одамлар ёқиб юборилган, 374 та машина ўғирланган.
ҲҲТ маълумотига кўра, мамлакат жанубида 9 млрд сомлик (расмий маълумотга кўра 4 млрд сом) зарар келтирилган.
Киммо Кильюнен бошчилигидаги Халқаро мустақил комиссия ўз текширувларини якунлар экан, 2011 йил май ойида Ўш фожиасида ўлган ва жарбланганлар сонини келтиради. «Ҳалқаро комиссия асосан Ўш ва Жалол-Ободда 470 га яқин одамнинг ўлганини аниқлади. Бу оҳирги рақам эмас, лекин ўлганлар сони 500 нафардан ошмайди. Ўлганларнинг 74 фоизи ўзбек миллатига мансуб одамлар, 25 фоизи — қирғизлар. Юз минглаб одам қочқин бўлган. Ўзбек миллатига мансуб одамларнинг мол-мулкига катта зарар етказилган. Шунингдек, гендер ва сексуал зўровонликлар бўлгани тасдиқланди».
Киммо Кильюнен Қирғизистонга доир қайғули хулосага келади: «Энг катта савол: жанжалнинг сабаби нимада ва у қачон бошланган? — дейди у пресс-конференцияда. — Бу этномиллатчиликдан фойдаланган сиёсий фанатизмдир. Жанжал 7 апрелда бошланган (гап 2010 йил апрель инқилоби ҳақида бормоқда. — «Фарғона» изоҳи), чунки воқеалар сиёсий ваакумни келтириб чиқарди, жумладан жанубда. Биз ушбу жанжалга дахлдор асосий учта сиёсий кучни таҳлил қилиб чиқдик: бу аввалги режимни қўллаб-қувватлаган Бакиев клани; Вақтинча ҳукумат тарафдорлари ва мамлакат сиёсий ҳаётида фаоллик кўрсатган айрим ўзбек етакчилари. Мамлакат жанубида май ойида ҳам инцидент юз берган. Мен жанжалнинг аниқ санасини айтолмайман, зеро вазият кескинлашиб, зўравонлик — фожиани келтириб чиқарган. Бу бирдамда юз бермаган, балки узвий жараён бўлган», — дейди К.Кильюнен.
«Биз бўлиб ўтган воқеани ҳалқаро гуманитар ҳуқуқи юзасидан қандай баҳолашимиз мумкин? Ҳозир биз аниқ биламизки, бу ҳарбий жиноят бўлмаган, бу геноцит эмасди, лекин 11-13 июндаги ўзбек маҳалларига уюштирилган ҳужумлар инсонийликка қарши жиноят эди. Шунингдек, бизлар бу ерда инсон ҳуқуқлари бир неча бор топталганини биламиз, бундай ҳолатлар фожиадан кейин ҳам ўрин олганди», — деди К.Кильюнен.
Ўшанда қирғиз ҳукумати Кильюнен докладига кескин жавоб берганди, у Қирғизистонда бўлишга ҳақсиз шахс (нон грат), деб топилди, унинг текширувлари эса— «объектив бўлмаган, биртомонлама, Қирғизистондаги барча халқлар келажаги учун тинчлик ва барқарорликка хизмат қилмайдиган, билакс, нафрат уйғотиб, келгусида миллий хавфсизликка таҳдид соладиган» ҳужжат деб топилди.
2010 йил июнь Қирғизистон жанубидаги жанжал оқибатлари. «Фарғона» фотосурати
Июндаги босқинчиликлардан сўнг кўпчилик ўзбеклар бу ерлардан бутунлай кўчиб кетдилар, ўзбек тилли мактаблар ёпилди.
Бугунги кунга қадар қийноқ ва азоблар сабаб айбларини бўйнига олиб қамоқ жазосини ўтаётган юзлаб одамлар бор. Уларга ишни қайта кўрилишидан маҳрум этувчи оғир жазолар берилган. Ўнлаб одамлар умрбод қамоқ жазосига тортилган, уларнинг орасида ҳуқуқ ҳимоячиси ва журналист Азимжон Асқаров ҳам бор. Халқаро жамоатчилик норозиликлари ва БМТ қўмитаси талабига қарамасдан қирғиз ҳукумати уни ҳамон қамоқдан озод қилмаяпти.