Бўронларда бордек ҳаловат

V Тошкент халқаро марафони қандай ўтгани ҳақида

12 март куни баҳорги ноқулай об-ҳаво V Тошкент халқаро марафони ва Yangi nafas республика оммавий югуришига тўсқинлик қилолмади. Тинимсиз ёғаётган ёмғир остида югуришда Ўзбекистон ва яна 20 та давлатдан 5 мингдан ортиқ киши қатнашди.

Яриммарафон старти. Андрей Кудряшов фотосурати/«Фарғона»

Тошкент халқаро марафони профессионал спортчилар ва соғлом турмуш тарзини севувчиларни бирлаштираган ўзига хос тадбирдир. 2019 йили биринчи марта 1600 нафар югурувчи иштирок этганди. 2022 йили иштирокчилар сони 2700 нафарга етди. Марафон World Athletics (Бутунжаҳон енгил атлетика) мусобақалари тақвимига киритилган ва WА нинг қатъий қоидаларига мувофиқ ўтказилади. Югуриш трассаси Халқаро марафонлар ва югуришлар ассоциацияси AIMS томонидан сертификатланган. Бу спортчилар учун 2024 йилги Париж Олимпиада ўйинларига лицензия олиш имкониятини беради.

Старт эрталаб соат 8 да Афросиёб ва Бешағоч кўчалари чорраҳасида Humo Arena муз саройи яқинида бўлиб ўтди. Марафон иштирокчилари спорт байроқлари ва баннерларни ерга қулатолган кучли ёмғир ва кучли шамолдан қўрқмадилар. Ҳаммани узоқ кутилган баҳор илиқлиги илҳомлантирарди, ҳаво ҳарорати +19 даража эди.

Ҳаммаси бўлиб тўртта пойга ўтказилди: 42 километр масофага классик марафон, 21 километрга ярим марафон ва 10 ва 3 километр масофага иккита оммавий югуриш дастури. Ўзбекистоннинг яна 12 шаҳрида бир вақтнинг ўзида 80 мингдан ортиқ иштирокчини жамлаган Yangi nafas республика оммавий соғломлаштириш югуриш мусобақаси ташкил этилди.

Соғломлаштириш пойгаларида барча – оддий фуқаролардан тиртиб — таълим муассасалари, вазирлик ва идораларнинг бутун жамоалари ҳам қатнашиши мумкин эди. Жумладан, 3 километрлик пойгада Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг собиқ раҳбари, ҳозирда Марказий Осиё халқаро институти (МОХИ) директори Владимир Норов бошчилигидаги жамоа ҳам иштирок этди.

Марафон, ярим марафон ва 10 км масофага югуриш бўйича ғолибларга пул мукофотлари топширилди. V Тошкент халқаро марафонининг умумий мукофот жамғармаси 259 миллион 720 минг сўмни (23 минг доллар) ташкил этди. 3 км масофали пойга ғолиблари қимматбаҳо совғалар ва эсдалик медаллари билан тақдирланди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ