Ғалабанинг оғриқ кўз ёшлари

9 май куни Ўзбекистон телеканаллари янги ҳарбий-тарихий фильмларни намойиш этади

Реклама ҳуқуқи асосида

9 май куни Ўзбекистон телеканаллари «Ўзбеккино» миллий агентлиги буюртмаси ва республика ҳукумати кўмагида суратга олинган янги бадиий фильмларни намойиш этади. Унда Иккинчи жаҳон уруши даврида ўзбек халқининг кўрсатган жасорат ва матонати гавдаланган. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 23 октябрда имзолаган «Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 75-йиллигини нишонлаш тўғрисида»ги қарори билан «Ўзбеккино» миллий агентлигига ватандошларимизнинг фашизмга қарши курашда кўрсатган қаҳрамонликларини ҳиқоя қилувчи янги бадиий ва ҳужжатли фильмларни яратиш вазифасини қўйганди.

9 май байрами арафасида «Илҳақ» бадиий-тарихий фильми (режиссёр – Жаҳонгир Аҳмедов), «Халқ жасорати» (режиссёр Али Ҳамраев) ҳужжатли хроника фильми ва «101» бадиий фильми (режиссёр Ҳамидулла Ҳасанов) устидан олиб борилган ишлар якунланди.

Шуни таъкидлаш жоизки, фильмлар яратилишидаги асосий ишлар жорий йилда олиб борилди. «Илҳақ» фильмидаги барча жанговор саҳналар 2020 йил февраль ойида Беларусда суратга олинди. Ўзбекистонда муҳим эпизодларни тасвирга олиш билан биргаликда фильмга алоқадор барча ишлар бир неча студияларда параллел олиб борилди. «101» бадиий фильни суратга олиш ва постпродакшн (тасвирга олинган материалларга ишлов бериш, овоз ёзиш, монтаж) ишлари февралдан май ойига қадар амалга оширилди, «Халқ жасорати» фильмига оид асосий архив ишлари кинони монтаж қилиш билан бирга шу йилнинг апрель ойида якунига етди.

«Ўзбеккино» фильмларни ишлаб чиқиш жараёни коронавирус пандемияси даврига тўғри келгани ва барча ишлар санитар-гигиена тартибларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда олиб борилганини алоҳида таъкидлайди.

Фильмлар премьераси 9 май куни давлат ва нодавлат телеканалларда намойиш этилади ва Ўзбекистонда нишонланаётган Хотира ва қадрлаш кунига туфҳа бўлади.

«Илҳақ» бадиий фильми

Мавсумнинг энг ёрқин премьераларидан бири — «Илҳақ» картинасидир. Бадиий фильмга реал воқеалар асос бўлган ва фильмда Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Хонобод қишлоғида яшаган ва Иккинчи жаҳон урушида Исоқжон, Аҳмаджон, Муҳаммаджон, Ваҳобжон ва Юсуфжон исмли бешта фарзандини йўқотган Зулфия Зокированинг фожиавий ҳаёти кўрсатилган. Фильм «Ўзбеккино» буюртмасига асосан «ЭЗГУфильм» томонидан суратга олинди.

«“Илҳақ” картинаси «Ўзбеккино» миллий агентлигининг улкан лойиҳаси бўлиб, унда тилга олинган воқеа нафақат Ўзбекистон аҳлига, балки бошқа юртлар ҳалқига ҳам дилдан яқин тарихдир. Минглаб онахонларнинг фарзандлари фронтдан қайтмаган ва бу оғриқ барчага маълум. Бугунги кунда ўша олис уруш йилларида бизнинг келажагимиз учун ўзларини қурбон қилган март ўғлонларни эслаш ўта муҳимдир. Дастлаб фильмда Ўзбекистонда кечган воқеалар гавлантирилиши мақсад қилинганди. Кейинчалик фильм Зулфия Зокирова фарзандлари қаҳрамонона жанг қилиб, ҳалок бўлган саҳналар билан бойитилди. Қўшимча жанг саҳналари Беларусда «Беларусьфильм» ҳамкорлигида суратга олинди», – дейди фильм режиссёри Жаҳонгир Аҳмедов.

Съёмкалар жорий йилнинг имарт ойида якунига етди. Фильмни суратга олиш жараёнида 2000 дан ортиқ одам иштирок этди.

— «Илҳақ» фильмини белоруслар ҳам кўришини жуда хоҳлагандик. Белорус кинематографлари мамлакатларимиз ҳамкорлиги мустаҳкамланиб бораётганидан боши осмонда. «Ўзбеккино» миллий агентлиги ва «Беларусьфильм» киностудияси ҳамкорликда янги лойиҳаларни амалга оширишига умид қиламиз, – дейди «Беларусьфильм» миллий киностудияси» бош директори Владимир Карачевский.

«Халқ жасорати» кинохроникаси, тўртта серия

Уруш даврига бағишланган кинопремьералар ичидан машҳур режиссёр Али Ҳамраев суратга олган «Халқ жасорати» кинохроникаси бор. Янги лойиҳада эзгу мақсад илгари сурилган ва ўзбекистонликларнинг фронт ортида кўрсатган матонати, ўзбек ҳалқининг бағрикенглиги, меҳнатсеварлиги кинохроника кадрлари ёрдамида тўртта серия орқали одамларга етказилган.

Бу эксклюзив асар бўлиб, у туфайли Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Ўзбекистонда илк бор ҳужжатли кинохроникага асосланган киносолнома яратилди. Ижодий гуруҳ нафақат Ўзбекистонда, балки Россиядаги архив маълумотлари билан ҳам ишлар олиб борди ва киноасар учун энг ёрқин, таъсирли кадрлар саралаб олинди.

— «Халқ жасорати» ҳужжатли сериалининг бош вазифаси ёш авлодни она ватан ҳимояси йўлида қаҳрамонлик кўрсатган оталари, боболари даврига саёҳат қилдиришдан иборат эди. Ўзбекистонликларнинг вирус пандемиясига қарши курашаётган бугунги кунда ҳам ушбу мавзу долзарблигича қолади. Янги Ўзбекистонда халқнингнинг жасоратини, қаҳрамонлигини тарихга муҳрлайдиган, бағрикенг ўзбек халқига яна бир бор таъзим қилишга ундайдиган янги лойиҳаларнинг амалга оширилаётганидан жуда ҳурсандман. Мен улкан мамнуният билан фильм устида ишладим, — дейди фильм режиссёри ва сценарий муаллифи Али Ҳамраев.

«101» бадиий фильми

Республика кинематографи учун режиссёр Ҳамидулла Ҳасанов томонидан «101» бадиий фильмининг яратилиши муҳим босқич ҳисобланади. Асар бир юз битта ўзбекнинг Иккинчи жаҳон уруши даврида кўрсатган жасорати ва фожиавий тақдири акс этган ҳужжатли фильмга асосланиб яратилди. Немис фашистлари 101 та ўзбек жангчисини «Аммерсфорт» лагерига олиб келиб, немис армияси вермахт газеталари европаликларни қўрқитган совет қизилармиячиларига қарши қандай курашаётганини голландларга кўрсатмоқчи бўладилар. Мазкур воқеа изидан олиб борилган улкан тадқиқотлар натижаси ўлароқ, Ўзбекистон ёзувчилар иттифоқи аъзолари Анвар Эргашев ва Юлия Медведовская биргаликда «101» романини ёзадилар. Фильм сценарий муаллифи Юлия Медведовскаянинг эътироф этишича, «Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабага 101 нафар ўзбекнинг кўрсатган жасорати улкан ҳисса қўшган ва у инсоният хотирасида мангу қолади».

«101» бадиий фильми «Ўзбеккино» миллий агетлиги иштирокида Uzbekistan Film, Omad Film Production, DF SERVICE томонидан ишлаб чиқилди.

Мазкур киноленталардан ташқари «Ўзбеккино» МА ўзбек кинофондининг фахри бўлмиш — «Сен етим эмассан», «Генерал Собир Раҳимов», «Фарҳоднинг жасорати» ва бошқа фильмларни давлат ва нодавлат телеканаллари орқали намойиш этишга ҳозирлаб қўйган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ