29 май куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов республика ҳукуматида чиқиш қиларкан, «қишлоқ ҳўжалиги зараркунандаларига қарши кураш» учун бор чораларни қўлашга топшириқ берди. У айнан қайси заракунанда эканига аниқлик киритмаган бўлсада, гап Осиё, Африка, Яқин Шарқдаги қатор мамлакатлар дуч келган чигирткалар хуружи тўғрисида экани сир эмас. Ҳиндистонда ушбу ҳашарот билан боғлиқ муаммо кейинги ўн йилликдаги энг катта офатлардан бири бўлди.
Видео манбаси: Aljazeera.
Бундан олдин Қозоғистон ҳукумати чигирткаларга қарши кураш учун бир неча миллион маблағ ажратилганини маълум қилганди. 2020 йили 700 минг гектардан (7 минг квадрат километрдан кўп) ортиқ майдонни ушбу ҳашарот яксон қилиши хавфи мавжуд. Тожикистон жанубидаги фермер хўжаликлари мазкур муаммога дуч келиб бўлдилар.
Видео манбаси: Guardian.
Йигирткалар ёлғиз ёки тўда бўлиб яшаши мумкин. Маълум ҳудудда озиқ-овқатнинг етишмаслиги уларнинг тўда-тўда бўлиб кўпайиб, бошқа ерларга кўчишига сабаб бўлади. Ҳашаротлар айрим морфологик ўзгаришларга мойил бўладилар (тўда бўлиб яшашда улар кўпроқ учишга мослашадилар) ва юзлаб километр майдонни эгаллайдиган сон жиҳатида бирлашадилар. Бу йилги йигирткалар хуружини айрим кузатувчилар глобал иқлим ўзгариши билан боғламоқдалар.