Фақат ўз одамлари учун очиқ

Шайтонга қарши — «дезинфекцияланган тошлар»: коронавирусга қарши кураш Ҳаж амалларига қандай таъсир кўрсатгани ҳақида

Саудия Арабистонида муқаддас Ҳаж амаллари бошланди. Бу йил коронавирус пандемияси туфайли зиёратчиларнинг сони жудаям кам ва улар учун қўшимча профилактика чоралари киритилган.

Бу йилги Ҳаж амалларида бор йўғи-ўн мингга яқин одам – Саудия Арабистони аҳолиси (саудлар ва мамлакатда истиқомат қилувчи чет элликлар) иштирок этади. Одатда бу маросимда ҳар йили дунёнинг турли мамлакатларидан келган 2 миллиондан ортиқ инсон қатнашарди ва мамлакат ғазнасига ҳар йили $12 млрд келиб тушарди.

Видео манбаси: The Telegraph.

Муқаддас ҳаж амалларини ўташга рухсат берилган одамлар ҳимоя ниқобини тақиб, ижтимоий масофани сақлашлари лозим. Шунингдек, улар карантин назоратидан ўтган бўлишлари керак.

Бу йили Каабадаги тошни силаш ман этилган. Зиёратчилар антисептик воситалари билан таъминланадилар ва «Шайтонга тош отиш» амалини бажаришлари учун уларга «дезинфекция қилинган тошлар» берилади.

Видео манбаси: Al Arabiya

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ