Грузия-Туркия чегарасида Ўзбекистон пахта толаси юкланган 150 та юк машиналари қолиб кетган

Грузия-Туркия чегарасидаги пахта толаси юкланган фуралар . Ozodlik.org сайти фотосурати

Грузия-Туркия чегарасидаги «Сарпи» чегара масканида 150 дан зиёд ўзбекистонлик ҳайдовчи пахта ортилган юк машиналари билан Грузияда қолмоқда, дея хабар беради “Озодлик”.

Бир ҳафтадан бери чегара постида тунаëтган ҳайдовчилар 30 март куни ижтимоий тармоқлар орқали кўмак сўраб президент Шавкат Мирзиёевга видеомурожаат йўлладилар. Ўзбекистонлик фура ҳайдовчилари Туркия томони коронавирус карантини сабаб ўзларини чегарадан ўтказмаётганини айтиб бердилар.

“Бугун чегарада турганимизга саккиз кун бўляпти, ҳар куни тураржойга пул тўлашимиз керак. Пулимиз ҳам тугаб бўлган. Орқага ҳам қайтолмаймиз”, — дейди ҳайдовчилардан бири.

Шу билан бирга, уларнинг таъкидлашича, карантин асосида чегарада фақат Ўзбекистон машиналари ушлаб турилмоқда. Россия, Грузия, Озарбайжон юк машиналарини Туркияга ҳеч қанақа муаммосиз киритиляпти, Ўзбекистонникига каратин деяпти. Ахир биз Россия, Грузия орқали Туркияга киряпмиз.

Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа мулозимлар бу мурожаатни ҳозирчи ҳеч қанақасига шарҳлаганлари йўқ.

Грузиядаги Ўзбекистон элчихонасининг ходими юк машина ҳайдовчиларини чегарадан ўтказиш бўйича турк божхона расмийлари билан музокаралар олиб борилаётганини маълум қилди.​

COVID-19 коронавирус пандемияси боис кўпчилик мамлакатлар томонидан чегараларнинг ёпилиши ҳамда чекловлар киритилиши ортидан юзлаб ўзбекистонликлар Қозоғистон ва Қирғизистон чераларидаги назорат ўтказиш масканларидан ўта олмай қолиб кетдилар.

Кўп сонли меҳнат мигрантари Туркия, Россия ва бошқа мамлакатларнинг аэропортларида чартер рейсларини кутиб, ватанларига қайта олмаяптилар.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Янги йил арчаси ёқилди

  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди