Қозоғистонлик кимёгар профессорни сексизм учун университетдан ҳайдадилар

Ерлан Сулейменов . Facebookдаги саҳифасидан фотосурат

Қозоғистонлик кимёгар профессор Ерлан Сулейманов Facebook ижтимоий тармоғида жинс бўйича таҳқирловчи шарҳлари учун Л.Н. Гумилёв номидаги Евросиё миллий университетидан ҳайдалди. Ушбу қарор олий таълим муассасаси ректори Ерлаш Сидиқов томонидан Ахлоқ бўйича комиссиянинг тавсиясига биноан қабул қилинди, дея хабар беради Tengrinews.kz университет матбуот хизматига таянган ҳолда.

Евросиё миллий университети Ерлан Сулейменов май ойининг охирида аёлларни назар-писанд қилмайдиган шарҳлари билан чиқишларни қилган, хусусан, у таълим бўйича давлат сиёсатини ишлаб чиқаришда аёлларнинг фикрини инобатга олиш жоиз эмас, чунки улар илм-фан йўналишида жуда оз иш қилишган, дея билдирганди. “Аёллар ўзининг мавжудлиги тарихи давомида ҳатто ўзларининг ҳомиладорлик жараёнини ҳам ўргана олишмаган”, — деб ёзган эди у.

Ёғилиб кетган таъна ва маломатларга жавобан олим ўзини гомофоб (бесоқолбозликка қарши), трайбалист (қариндош-уруғчилик тарафдори), миллатчи ва исломчи, “кўпхотинлик” ва жиҳод тарафдори, “аёлларни айрим ҳолатларда калтаклаб туриш мумкин” дея ҳисоблайдиган одам сифатида таърифлади.

Олий таълим муассасасида дискриминациянинг (камситишнинг) ҳар қандай шаклларини қораладилар ҳамда карантин тугаб, университет одатдаги иш тартибига қайтиши биланоқ вазиятга ойдинлик киритишни ваъда қилдилар. Энди бўлса университетнинг Ахлоқ бўйича комиссияси Сулеймановнинг шарҳларини ўрганиб чиқиб, “унинг ҳаракатларини умуминсоний ахлоқ меъёрларига мос келмаслиги борасида хулосага келди”, — дея хабар беради матбуот хизмати.

Facebook фойдаланувчилари профессор устидан нафақат унинг иш жойига, балки республика Бош прокуратурасига, Қозоғистондаги АҚШ элчихонасига, Таълим ва фан вазирлигига, ҳуқуқ ҳимоя ташкилотларига шикоят қилдилар. Тармоқда кимёгарга нисбатан гиж-гижлаш кампанияси бошланди, унинг саҳифасида таҳқирловчи шарҳлар қолдирилмоқда, шу жумладан, уни илм-фан билан шуғулланишга нолойиқ, дея “нотавон”, “жаҳолатпараст” дея аташмоқда. Сулейманов бунга жавобан “Аёлларни илм-фан даргоҳига қўймаймиз”, деган шарҳ билан видеомурожаатини тармоққа қўйди, лекин тез орада олиб ташлади.

Профессор Ерлан Сулеймен (Сулейменов) — кимё фанлари номзоди ва PhD доктори, Амалий кимё институтининг асосчиси (2011), бир неча йил давомида Астана мактаб ўқувчилари саройида “Кимёгар-тадқиқотчи” тўгарагини бошқарган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Россияга бораётган мигрантлар ва уларнинг оилаларига қўйилаётган талабларнинг кучайтирилиши нималарга олиб келиши ҳақида

  • Нима учун Қозоғистонда АЭС қурилиши бўйича референдум ўтказилиши ёмон ғоя экани ҳақида

  • Қозоқларнинг сўнгги кўчманчи империя дастидан қандай омон қолгани ҳақида