Хитой Марс сайёрасини тадқиқот қилиш учун ўзининг биринчи зондини учирди

"Тяньвэнь-1" юк ташувчи ракетасининг парвоз қилиши . Spacenews.com сайти видеотасвиридан кадр

Хитой Марс сайёрасини тадқиқот қилиш ниятида биринчи бор ўзининг ракетасини учирди. Бу ҳақда Reuters хабар беради.

Парвоз учун ХХРда ишлаб чиқарилган энг йирик «Чанчжэн-5» юк ташувчи ракетасидан фойдаланилди. Вэньчан космодромидан парвоз яхши амалга ошди.

Миссиянинг биринчи босқичида Марсни тадқиқот қилиш унинг орбитасидан олиб борилади, кейин эса аппарат сайёра сатҳига туширилади.

Миссия «Самога саволлар» деб аталади ва бу ибора хитой мумтоз адабиётидан олинган.

Учирилган зонд 2021 йил февраль ойида Марс сайёрасига етиб бориши кутилмоқда.

АҚШнинг аэронавтика бўйича миллий бошқармаси (NASA) Хитойни ушбу парвоз билан табриклаб, мазкур миссия Марсни ўрганиш бўйича олиб борилаётган ҳалқаро тадқиқотларни бойитишига умид билдирди. Маълумки, ушбу сайёрани Россия, АҚШ, Европа ва Ҳиндистон ўргана бошлаган (яқин орада ушбу рўйхатга БАА ҳам киради. Бирлашган Араб Амирлиги ҳам ўз зондини учирган, у ҳам 2021 йил февралда Қизил сайёрага етиб боради).

Марсга биринчи бор етиб борган космик аппарат 1970-чи йиллар бошида СССР томонидан учирилган. Улардан бири «Марс-3» муваффақият билан сайёра сатҳига қўнган. Америкаликларнинг «Викинг» миссияси бир неча йиллар давомида Қизил сайёрани ўрганишда яхши натижаларга эришди.

Марсга одамларни учириш масаласи ҳам бир неча бор муҳокама қилинган, лекин ҳанузгача бу иш амалга оширилмади. NASA бу борадаги лойиҳа 2030-йиллари амалга оширилиши мумкин, дея умид қилади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ