Ҳамид Карзай АҚШнинг Афғонистонни «шармандаларча» ташлаб кетаётганини айтди

Ҳамид Карзай. AP фотосурати

Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳамид Карзай якшанба куни AP агентлигига берган интервьюсида Қўшма Штатларининг Афғонистонга экстремизм билан курашиш, урушлардан хонавайрон бўлган бу юртга барқарорлик олиб келиш учун киргани, лекин орадан 20 йил ўтиб, бирор ютуққа эришолмай, уни баттар вайрон ҳолатида тарк этаётганини таъкидлади.

АҚШ ва НАТО қўшинларининг сўнгги қисми «мангу уруш»га нуқта қўйиб, Афғонистонни тарк этишига бир неча ҳафта қолганида Associated Pressга интервью берган Ҳамид Карзай экстремизмнинг «энг юқори чўққига» кўтарилгани, бу юртни тарк этаётган хориж қўшинлари ўзларининг ортидан фақат фалокат қолдираётганини айтиб ўтди.

«Халқаро ҳамжамият бундан 20 йил олдин бу ерга экстремизм билан курашиш ва барқарорликни ўрнатиш учун ташриф буюрганди …бирок, бугунги кунда экстремизм авжига чиққан. Шундай қилиб, улар омадсизликка йўлиқдилар» — деди Ҳамид Карзай. Шунингдек, у халқаро ҳамжамиятнинг қолдирган «мероси» урушлардан тилка-пора бўлган афғонлар учун «шармандалик ва ҳалокат» эканини қўшимча қилди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Хитой мустамлакачилиги Урумчидаги уйғурларнинг фитратини қандай қилиб ўзгартираётгани ҳақида

  • Тожик ва ўзбек журналистлари Марказий Осиё мамлакатлари ҳамкорлиги истиқболларига доир фильмни суратга олдилар

  • Таъсир доираси ўз ватани сарҳадларидан ошиб ўтган турк илоҳиётчиси Фатҳуллоҳ Гулен аслида ким бўлган?

  • Толиблар аёлларга нисбатан ҳижоб мажбурийлиги ва бир қатор тақиқларни қонун билан мустаҳкамлади