Шавкат Мирзиёев Конституцияда Қорақалпоғистон суверенитетига доир моддаларни сақлаб қолишни ёқлаб гапирди

Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 2 июль куни кечқурун Нукус шаҳрига келди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот котиби ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.

Ҳозирда давлат раҳбари Жўқорғи Кенгес депутатлари, Қорақалпоғистон фахрийлари ва фаоллари билан учрашув ўтказмоқда.

Мирзиёев мамлакат Конституциясида Қорақалпоғистон Республикасининг «суверенитети» тушунчасини ўз ичига олган моддаларни сақлаб қолишни ёқлаб гапирди.

«Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш муҳокамаси ҳали давом этаётганини инобатга олиб ҳамда Қорақалпоғистон аҳолиси билдираётган фикр ва мулоҳазаларни ўрганган ҳолда Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 70, 71, 72, 74, 75-моддаларини амалдаги таҳрирда ўзгаришсиз қолдириш зарурлигини таъкидлади», — дейилади давлат котиби хабарида.

Кейинроқ Ш.Мирзиёев матбуот хизмати қўшимча маълум қилганидек, Ўзбекистон президенти том маънода қуйидагиларни айтди:

«Шундан келиб чиққан ҳолда ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг ўзига хос этник, маданий хусусиятлари, миллий урф-одат ва қадриятлари, алоҳида ҳуқуқий мақомини эътиборга олиб, лойиҳадаги Қорақалпоғистон Республикасининг ҳуқуқий мақомига оид нормаларни ўзгартиришсиз қолдириш зарур, деб ҳисоблайман. Яъни, Конституциянинг 70, 71, 72, 74, 75 моддалари ўзгаришсиз қолдирилади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидан ушбу масалани тез кунларда кўриб чиқишни сўрайман.

Қадрли Қорақалпоғистон аҳли!

Такрор айтаман – асрлар давомида ўзбек ва қорақалпоқ халқлари ўртасида шаклланган азалий дўстлик ва қардошлик, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибат, оғизбирчилигимизни асраб-авайлайлаш, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорлик муҳитини сақлаш – барчамизнинг бурчимиздир».

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ