Гэллап институти Тожикистонни дунёда энг хавфсиз давлат деб тан олди

news.gallup.com сайти фотосурати

Американинг Gallup жамоатчилик фикрини ўрганиш институти (Гэллап институти) томонидан ҳар йили тайёрланадиган Global Law and Order Reports 2023 («Қонун ва тартиб глобал ҳисоботи») да Тожикистон биринчи ўринни эгаллади.

Марказий Осиё Республикаси 96 балл билан 92 балл йиққан Финляндия, Исландия, Қувайт, Люксембург, Норвегия, Вьетнам давлатларидан, 91 балл тўплаган Швейцариядан ўзиб кетган.

Ушбу ҳисобот рейтинги Gallup World Poll томонидан 15 ёш ва ундан катта ёшдаги 144 мамлакат аҳолисига берилган саволлар асосида тузилган умумий балл асосида аниқланади. Хусусан, улардан маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идораларига ишончлари бор-йўқлиги, ўз ҳудудида ўзларини хавфсиз ҳис қиладими, ўтган йили ўғирлик ёки ҳужум қурбони бўлган-бўлмагани сўралган.

«Аксарият ривожланган мамлакатларда ва қонун устуворлиги юқори бўлган ҳудудларда аҳолининг аксарияти тунда ўз ҳудудларида ёлғиз ўзини хавфсиз ҳис қилишларини айтишади. Аҳолиси қаттиқроқ давлат назорати остида бўлган мамлакатларда ҳам шундай дейилади. Масалан, 2022 йили бу Қувайт (96 фоиз), Сингапур (95 фоиз), Тожикистон (93 фоиз), Бирлашган Араб Амирликлари (91 фоиз) ва Саудия Арабистони (90 фоиз) каби мамлакатларда деярли ҳамма жойда қайд этилган — дейди Global Law and Order Reports тузувчилари.

Ўзбекистон Дания, Индонезия, Косово ва Словения билан бирга 90 балл тўплаган давлатлар гуруҳидан жой олган. Қозоғистон ва Қирғизистон қатор давлатлар қатори Туркия ҳам 81 баллдан тўплаган. Туркманистон рейтингга киритилмаган.

Афғонистон Россия ва Фаластин билан бир хил 76 балл тўплаган.

Рейтингнинг сўнгги ўринларини Сьерра-Леоне (57 балл), Гамбия (56) ва Либерия (49) эгаллаган.

Либериянинг паст балли асосан 2022 йили аҳолининг юқори фоизи жиноят қурбони бўлгани ва жамоатчиликнинг полицияга ишонмаслиги билан изоҳланади. Либерияликларнинг аксарияти (53%) ўтган йили ўзларининг ёки бошқа оила аъзоларининг пуллари ёки мол-мулки ўғирланганини таъкидлаган. Бу мамлакатда сўралганларнинг ярмидан камроғи (45%) маҳаллий полицияга ишонч билдирган.

ℹ️ Туркманистон аввали Жоржтаун Аёллар, Тинчлик ва Хавфсизлик Институти (GIWPS) ва Норвегия Тинчлик Тадқиқот Институти (PRIO) томонидан 2023 йил учун чоп этган «Аёллар Тинчлик ва хавфсизлик индекси ҳисоботи» (Women Peace and Security Index, WPS Index)да Туркманистон Марказий Осиёдаги энг хавфсиз мамлакат деб тан олинган эди.