Англия Премьер-лигаси клуби илк бор ўзбекистонлик футболчи билан шартнома имзолади

Абдуқодир Хусанов (чапда) ива клубнинг спорт директори Чики Бегиристайн. "Манчестер Сити" матбуот хизмати фотосурати

Англиянинг «Манчестер Сити» клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Абдуқодир Ҳусанов билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.

Ўзбекистонлик ҳимоячи «Ланс»дан «Манчестер Сити»га 40 дан 50 миллион еврогача суммага ўтган. Шартнома 2029 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

«Мен узоқ вақтдан бери кузатиб келаётган «Манчестер Сити» клубига ўтганимдан жуда хурсандман. Дунёнинг энг яхши футболчилари шу ерда жамланган, мен улар билан учрашишни ва улар билан бирга ўйнашни интиқлик билан кутяпман. Ва, албатта, Пеп Гвардиола тарихдаги энг буюк мураббийлардан бири ва мен ундан ўрганиб, ўз ўйинимни янада мукаммаллаштиришдан бахтиёрман. «Манчестер Сити»дек буюк клубга қўшилиш мен ва оилам учун учун жуда муҳим лаҳзадир ва мен бу синовга етарлича тайёрман», — дейди Хусанов.

Футбол мутахассиси Алишер Никимбаев такидлаганидек, Англия Премер-лигаси аккаунти ҳам трансфер ҳақида малум қилган, яъни Хусанов АПЛда «Сити»га ўтиши эълон қилинган.

Хусанов олий лигадаги биринчи ўзбекистонлик ва тошкентлик нигериялик Петер Одемвингедан сўнг Ўзбекистон чемпионатида ўйнаган тажрибага эга иккинчи футболчи бўлди.

Абдуқодир Хусанов Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. 2022 йили у Беларуснинг «Энергетик-БГУ» жамоасига ўтган. Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Осиё кубоги ва жаҳон чемпионатидаги муваффақиятли иштирокидан сўнг унга Франциянинг «Ланс» клуби қизиқиб қолган. 2023 йили у Лига 1 га ўтади. 2024 йилнинг кузидан бошлаб у клубнинг асосий ҳимоячиси ҳисобланади. У Ўзбекистон терма жамоаси сафида 18 та ўйинда майдонга тушган. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг нархи 12 миллион еврони ташкил қилади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ