Афғонистон Европага биринчи юк поездини Хаф-Ҳирот темир йўли орқали жўнатди

maritimegateway.com сайти фотосурати

Афғонистон биринчи марта Хаф-Ҳирот темир йўли орқали Европага маҳсулот экспорт қилди. Юклар Туркия ва Европа Иттифоқи давлатларига жўнатилган 1,2 миллион долларлик 200 тонна қуритилган мевалар (писта, майиз, бодом, қарағай ёнғоқлари) дан иборат, деб хабар беради Ariananews нашри Ҳирот вилояти губернатори матбуот хизматига таяниб.

Эроннинг Кобулдаги элчихонаси Афғонистон-Эрон-Европа темир йўл коридори фойдаланишга топширилганини тасдиқлади.

Таъкидлаш жоиз, мазкур йўл нафақат Афғонистон ва Эрон, балки Марказий Осиё давлатлари учун ҳам стратегик аҳамиятга эга. У Хитойни Афғонистон ва Эрон орқали Европа билан боғлайдиган истиқболли темир йўл коридорининг бир қисмига айланмоқда. Бу йўналиш сезиларли даражада:

👉 Марказий Осиёдан Ҳинд океани ва Европага товарлар транзитини ошириши, хусусан, ўзбек тўқимачилик маҳсулотлари, қозоқ ғалласи ва туркман гази экспортини соддалаштиришган ҳолда;

👉 логистика харажатларини ва етказиб бериш вақтини қисқартириши мумкин.

ℹ️ Хаф – Ҳирот йўлининг узунлиги 225 км бўлиб, шундан 140 км Афғонистон ҳудудидан ўтади. Йилига 12 миллион тонна товар етказиб бериш қувватига эга.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ