«Фарғона» ахборот агентлигини ижтимоий тармоқларда кузатиб юрганлар менинг шу йил 10 август куни ўқувчиларимизга мурожаат қилиб, лойиҳамизга молиявий кўмак беришларини сўраганимни биладилар. Ўша дамларда бизнинг бюджетимиз бир неча ой давомида маблағсиз қолаётган эди. 2020 йил аввгустида таҳририятимизнинг барча ходимлари иш ҳақи сақланмайдиган таътилга чиқишга мажбур бўлди. Сентябрь ва октябрда эса ходимларимизнинг ҳаммаси ишдан бўшаб кетди...
Сўнгги бир неча ҳафта давомида “Фарғона” агентлигининг Москвадаги таҳририяти аттиги икки кишидан иборат таркибда ишлаб келмоқда. Улардан бири – каминаи камтарин қулингиз ҳамда журналист-муҳаррир Анна Козирева (шу вақт мобайнида у қанча матн ёзганини кўрсангиз, қойил қоласиз!). Амалда бизнинг фаолият юритишимизга фақат ва фақат сизларнинг кўмакларингиз имконият бермоқда!
Август ўрталаридан 31 октябргача қадар деярли икки ойдан зиёд вақт мобайнида сизлардан “Фарғона” таҳририяти ҳисоб рақамига 359 минг 877 рубль 83 тийин (ўртача курс бўйича $4643) пул маблағлари келиб тушди.
Бу пулларни биз муҳаррирларимизнинг бирига иш ҳақи, мухбирларимизга қалам ҳақи (гонорар), хостинг ва бухгалтерия хизматлари, банк комиссияларини тўлашга сарфладик.
Яъни, ўртача харажатларимиз ойига 2 минг 320 долларга тўғри келди.
Афсуски, бутун бир минтақанинг ҳаётини ёритиб келаётган ва янгиликлардан хабардор қилаётган халқаро агентлик учун бу пуллар етарли эмас. Шу билан бирга, бугунги кунда хайрия тўплаш учун энг яхши давр эмаслигини ҳам жуда яхши тушуниб турибман. Лекин шунга қарамай, агар сиз йигирма йилдан зиёд вақт давомида яшаб келаётган “Фарғона” агентлиги бундан кейин ҳам фаолият юритиб, ишлашда давом эишини истасангиз,
унда бизнинг краудфандинг кампаниямиз ҳақида дўстларингизга сўзлаб беринг!
Ушбу материал ҳаволасини ижтимоий тармоқларда тарқатинг.
Бизни қийнаётган муаммо ва эҳтиёжларимиз ҳақида танишлариннгиз ва яқинларингизга сўзлаб беринг.
Бизнинг тақдиримизни яхши томонга ўзгартиришда иштирок этинг!
“Фарғона” учун хайрия қилмоқчи бўлсангиз, Сиз фақат fergana.site/donate саҳифасига киришингиз ҳамда компьютер сичқончаси муруватини бир неча бор босиб қўйишингиз кифоя.
ҲАММАЛАРИНГИЗГА ОЛДИНДАН РАҲМАТ АЙТАМАН!!
-
27 Июль27.07Қўқонлик буюк мудаббирҲақиқий Остап Бендер лейтенант Шмидтнинг ўғли бўлмаган. У Ўзбекистон Марказий ижроя қўмитасининг раиси бўлган
-
08 Июнь08.06ФотоНиқобда чиқиш мумкин… карантинданТошкент аввалги ҳаётига аста-секинлик билан қайтмоқда
-
20 Ноябрь20.11«Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионатида иштирок этмаса уят бўлади»Александр Крестинин — «Локомотив» даги фаолияти, ўзбек ва қирғиз футболи ҳақида
-
18 Ноябрь18.11ФотоТақвимга қарамасданТошкентда Янги йил арчаси ёқилди
-
15 Ноябрь15.11Туркийлар алифбосиНега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?
-
01 Ноябрь01.11Феноменал РенессансТошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди