Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган «Аёлларга қасида» деб номланган кўргазма очилди. Кўргазмада «Ўзмиллийбанк» коллекциясидан бир мавзу – санъатда аёллар образи сайқал топган 100 дан ортиқ оригинал асарлар тақдим этилган.
-
1. Акмал Нур. «Кушон келини». 1991. Холст, бўёқ
-
Иброҳим Валихўжаев. «Сопол савдогарлари». 2013. Холст,бўёқ
-
Шуҳрат Абдумаликов. «Рақс». 2016. Холст, бўёқ
-
Ольга Галицкая. «Мовий туш». 1997. Холст, бўёқ
-
Нодир Шоабдураҳимов. «Европанинг ўғирланиши».1995. Холст, бўёқ
-
Атахан Аллаберганов. «Холжон момо». 2000. Холст, бўёқ
Томошабинлар бир неча авлод тасвирий санъат жанрининг таниқли усталари асарларини кўриши мумкин, уларнинг ҳар бири кўп қиррали аёллар характерини ўзига хос тарзда очиб беради. Муаллифлик услублари ва бадиий ечимларнинг хилма-хиллиги аёллар образларининг ранг-баранглигидан баҳраманд бўлиш ва ҳар бир асарда сингдирилган ҳис-туйғулар, кайфият ва маънолар чуқурлигини ҳис қилиш имкониятини беради.
Кўргазма томошабинларни Рўзи Чориев, Рафаэль Такташ, Медат Кагаров, Акмал Нур, Бобур Исмоилов, Жавлон Умарбеков, Мухторхон Исанов, Леким Иброҳимов ва бошқа кўплаб ўзбек рассомлари ижоди билан таништиради.
-
Мухтархон Исанов. «Тегиниш». 1990. Холст, бўёқ
-
Медат Кагаров. «Йилнинг тўрт фасли. Куз». 1997. Холст, бўёқ
-
Файзулло Ахмадалиев. «Баҳор». 2001. Холст, бўёқ
-
Рихситилла Акрамов. «Уйғониш». 2008. Холст, бўёқ
-
Леким Иброҳимов. «Орзулар водийси». 1995. Холст, бўёқ
-
Казакбай Хожимуратов. «Туғилиш». 2017. Сурп, бўёқ
Ушбу нашр доирасида мен тақдим этилган асарларнинг фақат бир қисмини кўрсатишим мумкин. Қолганларини NBU галереясида кўриш мумкин.
Кўргазма 5 апрелга қадар давом этади.