Яқинда дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири бўлмиш Криштиану Роналду Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби билан шартнома имзолаганидан сўнг унга ёғдирилган танқидлар ҳақида гапираркан кутилмаганда бошқа кўплаб юлдузлар учун бу мамлакатга «йўл очганини», энди футболчилар Европадан Осиёга кўчиб ўтаётганини таъкидлади.
Дарҳақиқат, ушбу ёзда Саудия Арабистони клублари ҳақиқий трансфер бумини амалга оширишди. Маҳаллий шайхлар супер юлдузларни қўлга киритиш учун пулни аямадилар. Карим Бензема, Марсело Брозович, Н'Голо Канте, Рубен Невеш, Роберто Фирмино, Сергей Милинкович-Савичлар билан шартномалар имзоланган.
Биргина «Ал-Ҳилол» трансферлар учун 120 миллион доллардан кўпроқ маблағ сарфлаган ва унинг бу йўлда тўхташ нияти йўқ.
Албатта, Осиёга аввал ҳам юқори савиядаги футболчилар келган. Ўнлаб мисолларни келтириш мумкин: Давид Трезеге, Рикардо Куарежма ва Алваро Негредонинг БААга; Қатарда Раул, Хави ва Хавер Пасторенинг; Хитойга Халк ва Оскар; Ҳиндистон Суперлигасида Роберто Карлос, Николас Анелка тўп сургани ва Роберт Пирес ёки Ривалдонинг Ўзбекистон чемпионатидаги иштирокини айтиб ўтиш мумкин.
Аммо қитъадан ташқарида Осиё футболига бўлган муносабат оиладаги энг кенжа укага бўлган муносабат сифатида сақланиб қолмоқда (Океанияга умуман қарашмайди, шекилли) ва футболчиларнинг бундай ҳаракатлари рашк билан бўлмаса, менсимаслик билан қабул қилинади. Футболчиларни деярли пул кетидан қувадиган овчилар ҳам дейишади. Кўпинча – «нефть ва долларга бой мамлакатларга» ишлаш учун борадиган очкўз кексалар, деб қарашади.
Қисман шундай ҳам бўлди, лекин бошқа қандай қилиб юлдузларни четдаги лигаларга жалб қилиш мумкин? Кўпинча топ ўйинчиларни «тўй генераллари» сифатида шу жумладан, маълум бир клуб ҳомийси бўлган брендни реклама қилиш, минтақада бир марталик футболни тарғиб қилиш ёки ҳатто бирон бир маҳаллий қиролнинг нафсини қондириш йўлида ёллашар эди.
Бироқ, ҳозирги трансфер ойнасида содир бўлаётган воқеалар ва кейинги бир неча йил ичида содир бўладиган ҳодисалар кўпчиликни Осиё футболига бўлган муносабатини қайта кўриб чиқишга мажбур қилиши мумкин.
Дунё футболи тартибини қайта тақсимлаш ҳозирдан бошланган бўлиши мумкин. Ва Саудия Арабистони буни бошлаб берд ива бу билан у БАА, Қатар ва Хитойнинг юлдузларни жалб қилиш бўйича уринишларини мутлақ даражага олиб чиқди.
Биринчидан, Осиёга фақат қариялар ўз умрини якунлаш учун боради, деган афсона барбод бўлди. Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони клублари билан Рубен Невеш — 26 ёш, Милинкович-Савич — 28 ёш, Талиска — 29 ёш, Жота — 24 ёш билан шартнома имзолаган. Яъни, бу футболчилар «нефть ва долларга бой мамлакат»да фаолиятини якунлашни асло режалаштиришмаган. Турган гап, улар маълум истиқболларни кўришгани учун узоқ муддатли шартномалар тузмоқдалар.
Саудияликлар Қатар ва БАА каби Европа чемпионатларида навбатдаги ПСЖ ёки «Манчестер Сити» ўйинчилари сотиб олиш учун иккиланиб ўтиришмади. Улар бунинг аксини қилишга қарор қилишди — маҳаллий жамоаларга пул тикишди, катта пул тикишди, ўз ватанларида суперклублар яратишди!
Шу билан бирга, Саудия Арабистони нафақат ўз чемпионатини, балки бутун қитъа футболини оммалаштириб, Осиё Футбол Конфедерасиясининг (ОФК) асосий PR ва маркетерига айланганини ҳам эътибордан четда қолдириб бўлмайди. Ижтимоий, тарғибот вазифасини бажарар экан, саудияликлар «Осиёлик мухлис футбол юлдузларини кўришга лойиқ» шиори остида биринчи рақамли спорт глобаллашувини амалга оширишди.
Ахир осиёлик мухлис назарий жиҳатдан европалик мухлисдан тўрт баравар кўп. Бу ерда ҳали юзага чиқмаган салоҳият мавжуд, зеро Эски Дунёни энди ҳеч нарса ажаблантирмай қўйган.
Албатта, кейинги мавсумдан Саудия клубларининг кучайиши бошқа мамлакатлар ишбилармонларини ўз жамоаларига фаолроқ сармоя киритишга туртки беради. Тахмин қилиш мумкинки, БАА, Қатар, Хитой, Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея клублари ҳозирданоқ Европа даражасидаги юлдузларнинг бир қисмини ўз сафига қўшиб олиш ҳақида ўйлашмоқда. Нима ҳам дейиш мумкин, ҳаттоки Ўзбекистонда ҳам Йерри Мине ёки Вильфрид Бонига нисбатн маҳаллий жамоаларнинг қизиқишидан унчалик ажабланарли бўлмаётган бўлса. Яна бир нарса, саудияликлардан трансфер бозорида бундай туртки бўлишини ҳеч ким кутмаганди.
Жорий мавсумда Осиё Чемпионлар Лигасининг сўнгги тури бўлиб ўтади, гуруҳ босқичида 40 та клуб иштирок этади (келгуси йилдан 24 та жамоа бўлади). Шу тариқа, бу «футболли бўлмаган» мамлакатларнинг кўплаб жамоалари учун бир вақтнинг ўзида Бензема ва Роналдуни ўз мухлислари олдида нуфузини йўқотмаслик учун ўз уйида қабул қилишга охирги имконият бўлиши мумкин. Ҳали қуръа ташланмаган, бироқ Бангладеш, Малайзия, Индонезия каби давлатларнинг вакиллари имкон қадар янги ўйинчиларни сотиб олиш учун баъзан ноодатий бўлган ресурсларни сарфлаб, рўйхатни кучайтиришга ҳаракат қилишмоқда.
Бунга яққол мисол сифатида Душанбе «Истиқлол»ини келтириш мумкин. Мураббий Игорь Черевченко ушбу клубда ишлаш учун бир қанча қизиқарли таклифларни рад этди. У «Химки» дан Седрик Гогуа ва Сенин Себайни ўз жамоасига судраб келди. Ахир тожик клуби учун буларнинг барчаси озмунча пул эмас.
Бироқ, кейинги мавсумдан бошлаб Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари қисқарганидан кейин футбол ҳаёти тугамайди, билъакс бошланади. Ахир ОФК хорижлик ўйинчиларга нисбатан чекловни бекор қилади (ҳозир 5+1 — битта осиёлик ва бешта хорижлик). Афтидан, айнан мана шу чеклов саудияликларни Барселонани бутунлай сотиб олишдан ва уни Арабистон ярим оролига кўчириб келишдан тийиб турибди. Зеро, молиявий Fair Play — УEФАнинг қисмати. Ва ҳеч ким осиёлик миллиардерларни пул сарфлашдан тўхтатиб қололмайди.
-
23 Декабрь23.12Мигрантларга оғир келган йилРоссия ҳукумати чет элликлар ҳаётини мураккаблаштирувчи ўндан ортиқ қонунларни қабул қилди. Бу анъана давом этадими?
-
09 Декабрь09.12Сим тўсиқлардан — иқтисодий мўъжизалар сариНима учун ҳозирда Шинжон жадал суръатлар билан юксалаётгани ҳақида кўп гапиришяпти ва у ерда жойлашган лагерлардаги маҳбуслар қаёққа ғойиб бўлди?
-
22 Ноябрь22.11Хайрия ишларининг Остап БендериВолонтёр Перизат Қайратни қозоғистонликларнинг миллионлаб долларларини ўзлаштирганликда айблашмоқда
-
15 Ноябрь15.11Туркийлар алифбосиНега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?
-
03 Октябрь03.10Мослашув имтиҳониРоссияга бораётган мигрантлар ва уларнинг оилаларига қўйилаётган талабларнинг кучайтирилиши нималарга олиб келиши ҳақида
-
11 Сентябрь11.09Ўзингиз шундай қарорга келдингизНима учун Қозоғистонда АЭС қурилиши бўйича референдум ўтказилиши ёмон ғоя экани ҳақида