АҚШ Ўзбекистонда диний эркинликлар борасида эришилган ютуқларни эътироф этди

Ўзбекистондаги масжид. Андрей Кудряшов фотосурати, "Фарғона"

АҚШнинг Халқаро диний эркинликлар бўйича комиссияси (USCIRF) 2005 йилдан бери илк бор Ўзбекистонни фуқароларининг диний эркинликлари поймол этилаётган давлатлар рўйхатига киритмади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати USCIRFнинг 2019 йилги ҳисоботига таяниб хабар беради. Экспертлар Ўзбекистон ва Суданда диний эркинликлар борасида эришилган ютуқларни тан олганлар. USCIRF раиси Тони Перкинснинг сўзларига кўра, Ўзбекистон диний гуруҳларга эркинлик бериш борасида олган ўз мажбуриятларини амалга оширишда анчагина ишларни амалга оширган. Жумладан, докладда айтилишича, президент Шавкат Мирзиёев даврида диний жамоаларнинг рўйхатдан ўтганлиги борасидаги текширувлар бартараф этилган. Яна бир муҳим қадам — ўтган йил августида, жумладан, диний сабаблар билан қамалганлар жаъзо ўтаётган «Жаслиқ» турмасининг ёпилиши бўлди.

Комиссия АҚШ Департаментига Ўзбекистонни диний эркинликлар хавотирли давлатлар рўйхатига қўшишни тавсия этмади. Бироқ, экспертлар республикани 2018 йилдан бери «махсус кузатув рўйхати»да сақлаб қолишни тавсия этган. Жорий йили АҚШ Департаменти томонидан Ўзбекистоннинг ушбу рўйхатдан чиқарилиши кутилмоқда

Комиссия республика ҳукумати бартараф этмаган айрим камчиликларни эслатиб ўтади. Жумладан, «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги янги қонун қабул қилинмагани айтилади. Мамлакатда «диний ишлар» билан қамалган маҳкумларнинг қамоқ муддатини чўзиш ҳоллари давом этмоқда. Ҳукумат эркакларнинг соқол қўйиши ва аёлларнинг ҳижобда бўлишига қарши чиқмоқда. Бу ерда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг ҳижобдаги аёлларни ҳақорат қилганини мисол қилиб келтириш мумкин.

USCIRF докладида Марказий Осиёнинг бошқа давлатларига нисбатан ҳам маълумотлар берилган. Қозоғистон ҳам Ўзбекистон каби «махсус кузатув рўйхати» га олиниши тавсия этилган. Қозоқ ҳукуматининг диний эркинликлар борасида АҚШ экспертлари билан ҳамкорлиги, «диний ишлар» важидан одамларнинг қамалиши камайиб бораётгани таъкидланади. Лекин докладда бу давр мобайнида Қозоғистонда майда диний жамоа вакилларининг тўсиққа учраётгани ҳам айтиб ўтилган.

Тожикистон ва Туркманистон диний эркинликлар борасида хавотир уйғотувчи давлатлар рўйхатига киритилган. Америкалик экспертларнинг фикрига кўра, расмий Душанбе айрим диний ташкилотларга нисбатан репрессив сиёсатини давом эттирган. Тожик ҳукумати тўй ва дафн маросимларини ўтказишни чеклаб, соқол ва ҳижобга қарши курашмоқда. Туркманистон эса ҳар қандай ташкилот, жумладан диний ташкилотларни ҳам назорат қилувчи ёпиқ давлат сифатида кўрсатилган. USCIRF маълумотига кўра, ушбу мамлакатдаги диний эркинликка бўлган тайзиқлар ҳарбий хизматдан бўйин товлаганларни қамоққа олиш амалиёти билан янада кучайган.

2019 йил апрелда чоп этилган USCIRF докладида экспертлар Давлат департаментига Ўзбекистонни христианлар ва мусулмон диний вакилларини тайзиққа олгани сабаб «алоҳида хавотир уйғотувчи» давлатлар категориясига киритишни тавсия этгандилар. Шундай қилиб, комиссия республикага нисбатан унинг рўйхатдаги ўрни янгиланишини таъкидлаган, зеро Ўзбекистоннинг «махсус кузатув рўйхати» да бўлиши унга нисбатан чеклов ёки жаъзо чораларининг қўлланилишига изн бермайди.

USCIRF — дунёдаги диний эркинликлар ҳолатини кузатиб борувчи давлат маслаҳат агентлиги бўлиб, у президент, Давлат котиби ва АҚШ конгрессига тавсиялар киритади. У мустақил орган ҳисобланиб, ўз фаолияти бўйича Давлат департаментига ҳисобот бермайди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ