Қозоғистонликлар COVID-19 инфекциясига қарши даво истаб, бия сутини литрлаб сотиб ола бошладилар

Kabar.kg сайти фотосурати

Қозоғистонда бия сутидан тайёрланадиган саумал (қимизнинг хом, пишиб етилмаган шакли) ва қимиз икки баробарига қимматлашди. Қозоғистонликлар бия сутининг шифобахшлик хусусияти уларга COVID-19 профилактикасида ёрдам беришига ишонч билан миллий ичимликларни кўп миқдорда сотиб олишга бошладилар, дея хабар беради «Хабар 24».

«Менинг ҳар бир соатим ҳисобга олинган. Ҳар икки соатда мижозларим келиб, сут сотиб олишади», — дейди фермер Амангелди Темиров. Унга кўра, ҳаридорлар бия сутини бир неча кунга етадиган захираси билан сотиб оляптилар. Шу билан бирга, илгари бия сутини истеъмол қилмаган одамлар ҳам келишяпти.

Сари Орозова исмли ҳаридор аёл саумал «200 та дардга даво», деб билдиришдан чарчамайди. Уларнинг орасида COVID-19 ҳам бор. Шу билан бирга, турли савдо дўконларидан сотиб олинган қимиз лаборатория таҳлилидан ўтказилганида, уларнинг сифатида катта фарқ борлиги аниқланди: магазиндан сотиб олинган қимизнинг зичлиги меъёрга қараганда паст чиқди, бу эса қимизга сув қўшилганини англатади.

Диетологлар ва шифокорлар бу маҳсулотларни барча дардларга даво бўлиши борасида шубҳа билдириб, улар фақат иммунитетни кўтариши мумкинлигини ҳамда ҳамманинг ҳам ошқозони бу ичимликни кўтара олмаслиги ҳақида огоҳлантиришмоқда. Шу билан бирга, сутнинг таркиби, уни етказиб бериш ва сақлаш шароитларининг ҳам аҳамияти бор.

«Агар улар унга сув қўшиб кўпайтирсалар, ошқозонни ҳафа қилиб қўйиши мумкин, битта сутли маҳсулотни бошқа сутли маҳсулот билан аралаштирилса агар. Кимнингдир лактозани кўтара олмаслик ва бошқа камчиликлари бўлиши мумкин», — дея тушунтиради соғлом ҳаёт ва овқатланиш тарзи бўйича маслаҳатчи Нуршуак Нурсадиқов.

Туркманистонда ҳам халқ табобати дори воситаларидан кенг фойдаланадилар: ўпка касаллигини даволашда итнинг ёғидан фойдаланадилар, коронавируснинг тарқалишини олдини олиш учун хоналарга исириқ тутатадилар.

COVID-19 инфекциясини итнинг ёғи билан тузатиш мумкинлиги тўғрисидаги миш-мишлар Қирғизистонда ҳам тарқала бошланди, бу мамлакатда карантин чекловлари бекор қилинганидан сўнг касаллик тарқалишининг кескин даражада ўсиши кузатилмоқда. Ижтимоий тармоқларда ҳижоманинг фойдали эканлиги тўғрисида постлар пайдо бўлгани ва уларни ўн минглаб одамлар кўриб чиққани ортидан республика соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларни COVID-19 инфекциясини даволаш учун ҳижома қилишда эҳтиёт бўлишга чақирмоқда. Республика Фанлар академиясининг мухбир аъзоси Мамбетақун Намазбеков медицина кўрсатмалари бўлмай туриб, бу амалиётни орқа-олдига қарамай барча касалликларга қарши қўлламасликни маслаҳат берди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Россияга бораётган мигрантлар ва уларнинг оилаларига қўйилаётган талабларнинг кучайтирилиши нималарга олиб келиши ҳақида

  • Нима учун Қозоғистонда АЭС қурилиши бўйича референдум ўтказилиши ёмон ғоя экани ҳақида

  • Қозоқларнинг сўнгги кўчманчи империя дастидан қандай омон қолгани ҳақида