Қозоғистонда врачларнинг «сохта қабуллари» юзасидан жанжал кўтарилди

Facebookдаги Damu Med саҳифаси фотосурати

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Damudem ахборот тизимида акс этган врачлар томонидан амалга оширилган беморларни сохта «қабул» қилиш ҳолатлари авж олган ҳудудларни маълум қилди.

«ШҚО, (Шимолий Қозоғистон области — тахр.изоҳи) Мангистау, Олма-Ота ва бошқа ҳудудларда энг кўп сохта «қабуллар» ёзувлари аниқланган. Айнан қайси тиббий муассаса «қабуллар»ни кўпайтириб ёзганини кейинчалик айтаман. Нима бўлгандаём, бу нарсадан кимнинг манфаатдор бўлганини аниқлаш лозим. Соғлиқни сақлаш вазирлигида ушбу масала ўрганилиб, хизмат текшируви бошланган, юридик экспертиза олиб борилмоқда», — деди вазирлик ходими Багдат Хўжааҳметов Марказий коммуникациялар марказидаги брифингда.

Унинг сўзларига кўра, биринчи ярим йилликда 13,5 мингга яқин мана шундай сохта ёзувлар борлиги фош этилган. «Ижтимоий тиббий суғурта жамғармасидан ушбу сохта қабуллар учун ўтказилган пуллар уч баробарига қайтган, албатта. Қоидабузарликка йўл қўйган тиббий муассасалар ҳам жарима сифатида ушбу маблағларни қайтармоқдалар», — деди Хўжааҳмедов.

Кейинги пайтлар қозоғистонликлар «врачлар қабулларига учрагани», «анализлар топширгани» тўғрисида электрон тиббий карталарида акс этган қайдномаларни ижтимоий тармоқлар орқали тарқата бошладилар. Интернет фойдаланувчиларидан бири уч яшар боласининг ота-онасидан пинҳона равишда «врачлар қабули»га қайтнаётганини аниқлаган. Иккинчи бир эркак киши 2019 йили «акушер-гинеколог маслаҳатига» учраганини билиб қолган.

Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги гап врачлар қабулларининг сохталаштирилгани тўғрисида бораётгани ва ташкилот ушбу қонунбузарликни текшираётганини таъкидлайди. Вазирлик маълумотларига кўра, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида поликлиникаларда 11 мингдан ортиқ сохта «врачлар қабуллари» аниқланган ва ахборот тизимида 75 млн тенге ($180 минг) миқдорида кўрсатилмаган хизматлар акс этган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Россияга бораётган мигрантлар ва уларнинг оилаларига қўйилаётган талабларнинг кучайтирилиши нималарга олиб келиши ҳақида

  • Нима учун Қозоғистонда АЭС қурилиши бўйича референдум ўтказилиши ёмон ғоя экани ҳақида

  • Қозоқларнинг сўнгги кўчманчи империя дастидан қандай омон қолгани ҳақида