Қўстанай шаҳар ҳокимининг ўринбосари ниқобини тушириб юргани учун жаримага тортилди

Қўстанай шаҳар ҳокимининг ўринбосари Рустем Каркенов (ўртада) . Ng.kz сайти фотосурати

Суд Қўстанай шаҳар ҳокимининг ўринбосари Рустем Каркеновни апрель ойида, Қозоғистонда фавқулодда вазият тартиби амал қилаётган бир пайтда Аэропорт микрайони аҳолиси билан суҳбатлашаётганида ҳимоя ниқобини тушириб олгани учун жаримага тортди, дея хабар беради «31 канал».

Ушбу ҳолат тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетди. Полициячилар баённома туздилар, иш судга оширилди ҳамда мансабдор шахсга энг кам ҳисоб кўрсаткичи миқдорида (27 780 тенге, $65 атрофида) жарима тўлаш мажбурияти юкланди.

Қўстанайнинг TobolInfo сайти изоҳ беришича, мансабдор шахснинг овози яхши эшитилмай қолгани учун у шундай қилишга мажбур бўлган. Ўша куни, 3 апрелда одамлар ўз қўшниларининг ўзларини яккалатиш бўйича қароридан ғазабга келгани боис тўпланган эдилар. «Одамлар кўп эди, ҳеч ким бир-бирига қулоқ солмаган, ниқобларга ҳам энди кўникишни бошлаётган пайт эди, у атрофидагиларга бир неча бор гапирмоқчи бўлди, аммо улар ҳоким ўринбосари нима деяётганини тушунмадилар, ўшанда у ниқобини пастга туширди», — дея ёзади нашр.

Каркеновнинг ўзи ҳам худди шундай деб айтмоқда. «Мен ниқобимни тушириб, айтадиган сўзларимни айтиб олдим ва яна қайта тақиб олдим. Ниқобимни мен бутунлай ечганим йўқ, уни тушириб қўйгандим, холос. Улар буни гўё ниқобсиз юрган, дея талқин қилдилар. Менинг фикрим – бу қарор нохолис муносабатнинг маҳсули, боз устига шунча вақт ўтиб кетди. Хулосаларни ўзингиз тушуниб турибсиз», — деди Қўстанай ҳокимининг ўринбосари жарима тўғрисидаги қарорни шарҳлай туриб.

Фавқулодда ҳолат тартиби бекор қилинганидан кейин прокуратура ходимларига кўра, Рустем Каркенов уни жарима тўлашдан озод этишларини сўради, бироқ прокуратура апелляцияга берди ва ҳоким ўринбосари жаримани тўлашига тўғри келади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Россияга бораётган мигрантлар ва уларнинг оилаларига қўйилаётган талабларнинг кучайтирилиши нималарга олиб келиши ҳақида

  • Нима учун Қозоғистонда АЭС қурилиши бўйича референдум ўтказилиши ёмон ғоя экани ҳақида

  • Қозоқларнинг сўнгги кўчманчи империя дастидан қандай омон қолгани ҳақида