Туркия жануби-шарқидаги Қаҳраманмараш вилоятининг Пазарджик туманида маҳаллий вақт билан соат 06:30 ҳолатига кўра (Москва вақтига тўғри келади) 7,4 магнитудали зилзила оқибатида мамлакатнинг етти вилоятида 76 киши ҳалок бўлган, 440 киши жароҳатланган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бошқармаси маълумотларига таяниб, «Анадолу» агентлиги хабар берди.
Департаментнинг аниқлик киритишича, зилзила 6 февраль куни эрта тонгда соат 04:17 да содир бўлган. Зилзиладан сўнг, соат 06.30 ҳолатига кўра, 42 та ер силкиниши қайд этилган, энг кучлиси 6,6 баллни ташкил қилган.
Малатя вилоятида камида 23 киши, Усмония вилоятида эса камида беш киши ҳалок бўлган.
Дастлаб, Шанлиурфа вилоятида 10 киши ҳалок бўлгани, кейин уларнинг сони 15 кишига етгани хабар қилинган. У ерда камида 16 уй қулаган.
Диярбакир вилоятида саккиз қаватли бино қулаб тушган.
Аданада учта кўп қаватли турар-жой бутунлай вайрон бўлган.
Мамлакатда энг юқори даражадаги огоҳлантириш эълон қилинди. Бу халқаро ёрдамни назарда тутади. Одамларни вайроналар остидан олиб чиқиш учун Туркиянинг жануби-шарқига мамлакатнинг бошқа вилоятларидан қутқарув экипажлари юборилган. Турк Қизил ярим ой жамияти раҳбари Керем Киникнинг айтишича, ташкилот жабрланганларга ёрдам бериш учун қон етказиб беришни бошлаган. Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари зилзила оқибатларини бартараф этиш учун транспорт самолётларини жўнатган.
Шарқий Ўртаер денгизида 4,8 магнитудали зилзила қайд этилган. Бу Сурия — Хама провинциясига таъсир кўрсатган, у ерда силкинишлар бир нечта биноларнинг вайрон бўлишига олиб келган. Ўлганлар сони камида 42 кишини ташкил этган.
Кипр пойтахти Никосиядаги уйлар ва квартираларда девор ва шифтларнинг тебраниши сезилган: қандиллар чайқалган, идиш-товоқлар жаранглаган, мебеллар кўчган.
Ер юзасининг кучли тебранишлари Ливаннинг кўплаб ҳудудларида, жумладан, Байрут ва Бекаа водийсида ҳам сезилган. Вайронагарчилик ва қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ.