Ўзбекистон терма жамоаси U-20 Осиё кубоги чорак финалида Жанубий Корея терма жамоасига пеналтилар сериясида мағлуб бўлди ва жаҳон чемпионати йўлланмасидан маҳрум бўлди.
Мутахассислар жанубий кореяликларни фаворит деб ҳисоблашган бўлса-да, аслида иккита тенг жамоа тўқнаш келди. Ўзбекистон терма жамоаси 17-дақиқада ҳисобни очди: Асилбек Жумаев гол урди. Аммо орадан ўн дақиқа ўтиб Шин Мин Ха ҳисобни тенглаштирди. 56-дақиқада у кореяликларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, орадан беш дақиқа ўтиб Ким Та Вон Муҳаммадюсуф Собиров дарвозасига учинчи тўпни йўллади.
Шунга қарамай, ўзбекистонликлар таслим бўлмадилар ва ҳужумни давом эттирдилар. 90-дақиқада Муҳаммадали Ўринбоев ҳисобдаги фарқни қисқартирган бўлса, 94-дақиқада Абдуғофур Ҳайдаров ҳисобни тенглаштирди ва учрашувни қўшимча вақтга, кейин эса пенальтилар сериясига йўллади, бунда корейсларга омад кулиб боқди – ўзбекистонлик футболчилар 4 та пеналтидан 3 тасини ўтказиб юборди.
Шу тариқа, Ўзбекистон турнирдаги иштирокини якунлади ва 2025 йили Чилида бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига йўлланма ололмади.
Япония, Саудия Арабистони ва Австралия ҳам ярим финалга йўл олди.
U-20 Осиё кубоги 12 февралдан 1 мартгача Хитойда бўлиб ўтади. Мусобақада 16 та жамоа тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этмоқда. Ҳар бир гуруҳдан энг яхши икки жамоа чорак финалга йўл олади. Ярим финалчилар 2025 йили Чилида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланма олади.