Франциянинг Orano компанияси ва «Навоийуран» Жанубий Жонгелдида уран қазиб олиш билан шуғулланади

energyintel.com сайти фотосурати

«Навоийуран давлат корхонаси ва Франциянинг Orano компанияси ўртасида Навоий вилоятидаги Жанубий Жонгелди конида биргаликда уран қазиб олиш бўйича шартнома имзоланди. Бу борадаги ишлар жорий йил охиригача якунланиши кўрсатилган, деб хабар беради Ўзбекистон корхонаси ўзининг Telegram-каналида.

Уч йил ичида якунланадиган биринчи босқичда лойиҳага капитал қўйилмалар ҳажми 214 миллион долларни ташкил этади, прогнозларга кўра, йилига 500 тонна уран ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Асосий инвесторлар хорижий компаниялар бўлиши кўрсатилган, бироқ «Навоийуран» давлат корхонаси лойиҳанинг бошқарувчи оператори этиб тайинланган. Бу ечим ишлаб чиқариш жараёнларини Ўзбекистон корхонаси қувватларига интеграциялаш имконини беради, бу эса уран ишлаб чиқариш таннархини пасайтиради.

Orano матбуот хизмати ушбу лойиҳада Nurlikum Mining Ўзбекистон-Франция қўшма корхонасининг миноритар улушини сотиб олган Япониянинг ITOCHU корпорацияси ҳам иштирок этишини таъкидлади. Айнан мана шу қўшма корхона 2022 йилдан буён Жанубий Жонгелдида геология-қидирув ишлари билан шуғулланади ва энди конни саноат миқёсида ўзлаштиришни бошлайди. Яқин вақтгача Nurlikum Mining акциялари қуйидагича тақсимланган: 51 фоизи Oranoга, 49 фоизи Ўзбекистон Давлат геология қўмитасига тегишли бўлган. Кунчиқар мамлакатидаги компания кимнинг улушини ва қанча ҳажмда сотиб олгани аниқланмаган.

Францкуз мутахассисларига кўра, ушбу кон сертификатланган захиралар асосида камида 10 йил давомида уран қазиб олишни таъминлай олади, ишлаб чиқаришнинг энг юқори даражаси йилига 700 метрик тонна уранни ташкил этади.

«Янги босқич Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган ишлар туфайли юзага келди. Orano лойиҳани янада ривожлантириш учун ўзининг геологик ва техник ваколатларидан фойдаланишга ва шу тариқа компания фаолиятини кенгайтиришни қўллаб-қувватлашга интилади», — дейди Orano катта вице-президенти Ксавье Сен-Мартен Тийе.

ℹ Orano — йирик уран ва ядро ёқилғиси ишлаб чиқарувчиси бўлиб, активлари 29 миллиард еврони ташкид қилади. 2019 йил декабрь ойида компания Ўзбекистон Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (Давлатгеология, кейинчалик вазирликка айлантирилди) билан биргаликда Nurlikum Mining қўшма корхонасини ташкил этган. Қўшма корхона олдига йилига 1500 тонна уран оксиди ишлаб чиқариш вазифаси қўйилган, Франция эса маҳсулотни қулай молиявий шартларда сотилишини кафолатлаган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ