Ашхабод қабристони ходимлари майитлар оқими кучайганини қайд этмоқдалар

Ашхобод четидаги қабристон, Чоғанли. Azathabar.com сайти фотосурати

Туркманистон пойтахти четидаги Чоғанли қабристони ходимлари сўнгги беш ҳафта давомида янги қабрлар кўпайиб кетганини қайд этдилар, дея хабар беради “Азатлык” (Озодлик радиоси туркман хизмати).

“Қабристоннинг биргина “рус” участкасида кунига ўртача 12 нафар майит дафт этилмоқда, мусулмонлар қисмида эса бундан ҳам анча кўпроқ. Ўликхоналар тўлиб бўлди, насроний поплар ўликларга навбатма-навбат жаноза ўқишяпти, мусулмонлар ўликни ёришга рози бўлмаяптилар” – дейди нашр манбаси.

Шифокорлар ўлимнинг аниқ сабабини марҳумларнинг яқинларига айтмаяптилар, кўпчилик ҳолатларда ўлимнинг сабаби сифатида “ўпканинг касалланиши” кўрсатилмоқда.

“Бир кекса эркакнинг ўлимидан олдин тўққиз кун комада ётганини биламан. Кўпчиликка ўпка касаллигидан вафот этишган деб айтишяпти. Бошқа эркакни эса якшанба куни дафн этдилар, у ёш эди. Яна бир танишимларимиз ўн кун олдин қариндошини дафн этдилар, дафн маросимига жуда кўп машиналар келди, ҳатто навбатда туришларига тўғри келди”, — дейди манба.

Ашхободдаги ўликхоналар тўлиб-тошиб кетган, дафндан сўнг ўтказиладиган маросимлар кўпайиб кетди. Ашхабоддаги юқумли касалликлар шифохонасига COVID-19 аломатли беморлар ётқизилмоқда, бундан ташқари сўнгги ҳафталар давомида ўлим ҳолатлари кўпайиб кетди.

Туркманистон расмийлари мамлакатда коронавирус йўқ дея таъкидлашдан тўхтамаяптилар. “Хроника Туркменистана” нашри Ашхабоддаги Азатлиқ бозорида (Тошховуз бозори) мева сотиб олиш учун навбатда турган одамларнинг видео тасвирини чоп этди.

Видеотасвирда одамлар ҳимоя воситаларидан фойдаланмаётганлари ва (ижтимоий масофа, одамлар кўп тўпланадиган жойларга боришдан ўзини тийиш) эҳтиёт чораларига риоя қилмаяптилар. Ҳолбуки, коронавирус эпидемияси тарқалган мамлакатларда бу одатий ҳолга айланиб бўлди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вазиятга ойдинлик киритиш учун апрель ойининг охирида Туркманистонга махсус комиссиясини жўнатишга қарор қилди, бироқ экспертлар мамлакатга кира олмадилар. Бутун дунё бўйича коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 4,25 миллиондан ошиб кетди, 291 мингдан зиёд беморлар вафот этди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Туркманистон терма жамоаси дарвозабонига чет элга чиқиш тақиқланди

  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида