Диабет касалига йўлиққан турк қизалоғи махсус самолётда Туркманистондан олиб кетилди

Медиклар гуруҳи Ниҳол Наз Айдинни кутиб олишди. Haber7.com сайти видеотасвиридан кадр

Гилдроцефалия ва қанд касаллиги билан оғриган Туркиянинг тўққиз ёшли фуқароси Ниҳол Наз Айдин махсус самолётдан Туркманистондан Туркияга олиб кетилди. Бу ҳақда 22 июнь куни Haber7 нашри маълум қилади.

Қизалоқ 80 кун Ашхабоддаги касалхонада диабет комасида ётади. Қизининг соғайиб кетишига ақли етмаган ота-онаси Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлигига ёрдам сўраб мурожаат қилади. Қизалоқни махсус жиҳозланган самолётда Анкарага олиб келишга қарор қилинади. TurkmenNews хабарига кўра, самолёт Туркманободдан парвоз қилган. Туркманистонда дунё бўйлаб коронавирус эпидемияси бошланганидан кейин барча рейслар мана шу шаҳарга кўчирилган (кейинчалик барча халқаро рейслар бекор қилинган). Самолёт Анкарага учишда Боку шаҳрига қўниб ўтган.

Парвозда қизнинг онаси унга ҳамроҳлик қилган. Самолёт қиздаги қон босимининг пасайиб ёки кўтарилиб кетмаслиги учун паст баландликда парвоз қилган. Анкарага етиб келган қизни тиббий кўрикдан ўтказишган ва шаҳар шифохонасига элтишган.

«Биз қизимизни ўз мамлакатимизда даволашни давом эттирамиз, чунки Туркманистонда ҳеч қандай давога эришолмадик. Қизимизда ўпка, буйрак, шунингдек, юрак билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди», — дейди қизалоқнинг онаси Анна Зуҳал Айдин.

Туркманистондан Туркия ва бошқа давлатларга парвозлар бекор қилинган. Шу кунларда «Туркменховаёллари» авиакомпанияси 20 июлгача карантин узайтирилганини эълон қилди. Ҳукумат жаҳон ҳамжамияти томонидан Туркманистоннинг коронавирус кириб бормаган мамлакатлардан бири эканини тан олинишини истайди. Чет мамлакатларда қолиб кетган туркманларни эвакуация қилиш ишлари амалга оширилмади. TurkmenNewsга кўра, туркман консуллиги Истанбул шифохонасида даволанётган 60 ёшли бемор Баҳоргул Берниязовани ватанига эвакуация қилишдан бош тортган. Натижада 10 июнь куни аёл вафот этган ва уни юртдошлар томонидан йиғилган пул эвазига Истанбулда дафн қилишган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ