Ашхабодда намунали инфекция шифохонаси очилди

Mos.ru сайти иллюстрацияси

Ашхабоддаги «Полимекс» турк компаниясининг собиқ биносида инфекция стационари очилди. Бу ҳақда 2 июль куни «Хроника Туркменистана» нашри хабар берди.

Нашр манбаига кўра, ушбу касалхонага юқори тана ҳароратдаги беморлар келтирилмоқда. Уларнинг қариндошларига кириш тақиқланган. Беморлар қўриқловчилар орқали ташқарига хат чиқариб, унда яхши шароит ва сифатли даволанаётганларини маълум қилмоқдалар. Шифохона замонавий ускуналар билан жиҳозланган.

Журналистлар ушбу шифохананинг тиббий муассасаларда жой етишмаётгани ёки Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти делегацияси ташрифи олдидан очилганига аниқлик киритолмадилар.

Мамлакат ҳукумати ҳануз Туркманистонни коронавирус етиб бормаган кам сонли мамлакатлардан бири эканига урғу беради. Апрель ойида ЖССТ делегацияси ўз ҳудудида коронавирус йўқлигини важ қилаётган Тожикистон ва Туркманистонга ташриф буюришини билдирганди. Тожик ҳукумати делегация ташрифи олдидан мамлакатда инфекция борлигини тан олди. Душанбедан сўнг ҳалқаро ташкилот вакилларининг Ашхабодга йўл олиши кутилганди. Бироқ, Туркманистон ҳукумати виза масаласини пайсалга солди. 19 июнь куни Туркманистон ТИВ раҳбари Мередов миссия июль ойи бошида мамлакатга ташриф буюришини маълум қилди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Туркманистон терма жамоаси дарвозабонига чет элга чиқиш тақиқланди

  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида