Ўзбекистон парламенти аъзоларининг сўровларига давлат амалдорлари шахсан жавоб берадилар

Олий мажлис Қонунчилик палатаси мажлиси. Ўзбекистон президенти матбуот хизмати фотоси

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг (Ўзбекистон парламентининг қуйи палатаси) депутатлари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари томонидан мансабдор шахслар номига юборилаётган сўровларга масъулиятсиз ёки беписанд муносабати учун айрим қонун ҳужжатларига мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарликни кўзда тутувчи қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқдилар. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг жорий йил 23 июнь куни бўлиб ўтган мажлисида мазкур қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди, дея хабар берилади ушбу палатанинг сайтида.

Ҳозирги кунда “Парламент назорати тўғрисида”ги қонунда мансабдор шахс номига юборилган депутат (сенатор) сўровига мансабдор шахснинг ўзи жавоб бериши лозимлиги тўғрисидаги империатив норманинг ўзи йўқ. Шунинг учун ҳам депутатлар ва Сенат аъзолари томонидан мансабдор шахслар номига юборилаётган сўровларга одатда уларнинг ўзи эмас, балки турли даражадаги бошқа ходимлар жавоб бериш ҳолатлари учраб туради.

Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан 2018 йилда мансабдор шахслар номига жами 207 та депутат сўрови юборилган бўлиб, улардан 120 тасига жавоб тегишли мансабдор шахс номидан эмас, бошқа шахс номидан келган. 2019 йилда эса жами 242 та депутат сўрови муайян идоранинг биринчи шахси (раҳбари) номига юборилган бўлса, уларнинг 175 тасига ўринбосарлар томонидан, 13 тасига қуйи ташкилот раҳбарлари ва 2 тасига умуман бошқа идора мансабдор шахслари томонидан жавоб хати юборилган.

Бундан ташқари, дея билдиради қонунчилик палатаси депутати Жаҳонгир Ширинов ЎзА ахборот агентлиги сайтида чоп этилган мақоласида, “маҳаллий кенгашлар депутатларининг дахлсизлик ҳуқуқини таъминлаш соҳасида ноаниқлик ва камчиликлар” мавжуд.

Амалдаги қонунчиликка кўра, депутат тегишли сайлов округи сайловчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш билан боғлиқ масалалар бўйича мансабдор шахсга сўров юборишга ҳақлидир. Мансабдор шахслар бундай сўровларни эътиборсиз қолдириш амалиётини тўхтатиш учун қонунга сўров кимнинг номига юборилган бўлса айнан ўша мансабдор шахс томонидан ёки унинг вазифасини бажариш юклатилган шахс томонидан имзоланиши тўғрисидаги мажбурий нормани жорий қилиш кўзда тутилади.

Шунингдек, Ширинов қонун “депутатлик фаолиятини кафолатларини кучайтириш”га шароит яратаб беради, дея қайд этди.

Ўзбекистонда сўнгги пайтда шу чоққача кўп ҳолларда декоратив функцияларни бажариб, вазирликлар ва идоралар томонидан таклиф этилаётган қонунларни маъқуллаш ва қабул қилиш билан машғул бўлиб келган Олий мажлис ролини кучайтиришга уринмоқдалар. Мисол учун, 2019 йилдан бошлаб бош вазир ўринбосарлари, вазирлар ва давлат қўмиталари раислари лавозимларига номзодлар президент томонидан фақат депутатларнинг розилигини олганидан сўнг тасдиқланадиган бўлиб қолган. Қонунчиликка ўзгартиришлар президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан киритилган. У ҳукумат аъзолари парламент олдида етарли даражада масъулиятни ҳис этмаяптилар. деб ҳисоблаб келган эди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ