Конституциявий суд Ўзбекистон Асосий қонунининг янги таҳрири лойиҳасини маъқуллади

ЎЗБЕКИСТОН КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУДИДА. КОНСТИТУЦИЯВИЙ КОМИССИЯ TELEGRAM-КАНАЛИ ФОТОСУРАТИ

Конституциявий суд Ўзбекистон Асосий қонунининг янги таҳрири лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда Конституциявий комиссия хабар берди.

«Конституциянинг янги таҳрирдаги лойиҳаси амалдаги Конституция, бошқа ҳамма қонунлар ва Ўзбекистоннинг халқаро ҳужжатларига тўлиқ мос келади», — деди Конституциявий суд раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 10 март куни янги таҳрирдаги «Ўзбекистон Конституцияси тўғрисида»ги қонун лойиҳасини қабул қилди. Энди у сенаторлар томонидан 14 мартдаги йиғилишда маъқулланиши керак.

Конституциявий суд, шунингдек, конституциявий қонун лойиҳаси бўйича референдум ўтказишга тўсқинлик қиладиган ҳолатлар топилмагани ҳақида хабар берди. Референдум 30 апрелга белгиланган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2021 йил 6 ноябрь куни бўлиб ўтган инаугурацияда конституциявий ислоҳотлар ҳақида маълум қилганди. Мамлакат Асосий қонуни моддаларининг 65 фоизига ўзгартиришлар киритиш режалаштирилмоқда. Унга 27 та янги модда қўшилади, бу билан уларнинг сони 128 тадан 155 тага кўпайтирилади. Нормативлар сони эса 275 тадан 434 тага оширилади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Андрей Канчельскис билан қирғизистонликларнинг «Мурас Юнайтед» клубига доир қисқа суҳбат

  • Тошкентда Янги йил муз майдончаси очилди

  • Марказий Осиё постсовет республикалари президентларининг рафиқалари — ким улар?

  • Ўзбекистонликлар интернетда президентни ҳақоратламагани маъқул — бунинг учун қамоқ жазосини олиши мумкин