Тошкентда сув қувури қудуғида иккита ишчи ҳалок бўлди

Vesti.uz сайти фотосурати

Тошкентда сув таъминотида профилактика ишларини олиб боришда «Сувсоз» давлат унитар корхонасининг иккита ишчиси сув қувури қудуғида ҳалок бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг матбуот хизмати хабар беради.

Инцидент 12 июнь куни пойтахтнинг Яккасарой туманидаги «Сазанчик» кафеси рўпарасидаги сув қудуғида содир бўлган. 1989 йилда туғилган Х. Б. ва 1988 йилда туғилган Х. Н. эрталаб соат 9:00 да қудуққа тушадилар. Тахминга кўра у ерда тўпланган заҳарли газлар туфайли юқорида айтилган фуқаролар бўғилиб ўлганлар.

Уларни қутқаришга уринган 42 ёшли эркак заҳарланиш белгилари билан касалхонага ётқизилган. У ўлган ишчиларнинг ҳамкасби бўлганми, бўлмаганми — бунга аниқлик киритилмаган. 103-тизимига воқеа ҳақида гувоҳлар хабар беришган. Ҳозирда ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.

Ўзбекистонда тез-тез одамларнинг газ билан заҳарланиши ҳолатлари қайд этилади. Қўпинча хонадонлардаги носоз газ иситиш мосламалари ва иситгичларнинг ишлаши оқибатида бахтсиз воқелар бўлиб туради. 2017 йили Наманганда ҳожатхонага тушиб кетган мобиль телефонини оламан деб учта одам заҳарланиб ўлган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ